Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Куртуа «Бенфика» билан ўйинда натижа бошқача бўлишини айтди

0

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган тўқнашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоалар умумий босқичнинг сўнгги турида ҳам учрашган, ўша баҳс «қаймоқранглилар» учун омадсиз якунланган эди: 2:4 ҳисобидаги мағлубият сабаб испаниялик гранд 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўлланмадан қуруқ қолган. Энди эса Алваро Арбелоа бошчилигидаги жамоа плей-оффдаги стикков раундда яна «бургутлар» билан рўбарў келади.

«Лиссабондаги ўйин жуда оғир ўтганди. Бу стадионда ғалаба қозониш қийин, ўша куни биз энг яхши ўйинимизни кўрсата олмаганимизни биламан. Лекин бундан хулоса чиқардик. Бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади, чунки олдинда «Бернабеу»да жавоб учрашуви борлигини тушуниб турибмиз», — деди Куртуа.

Биринчи учрашув 17-февраль куни Лиссабонда, жавоб ўйини эса 25-февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *