«Элче» устун ўйнади, аммо «Осасуна»ни ёриб ўта олмади
Испания чемпионатининг 24-туридаги старт учрашувида «Элче» «Осасуна»га нисбатан ўйин жиҳатидан устунлик қилди, бироқ ҳисобни очолмади. Мезбонлар 12 бор зарба йўллаган бўлса-да, уларнинг барчаси ҳам дарвоза учун жиддий хавф туғдирмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин бошида Лукас Сепеда узоқдан зарба билан рақиб посбонини синовдан ўтказди, қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Альваро Родригес эса дарвозани нишонга ола билмади. Иккинчи бўлимда меҳмонлар дарвозабони Андре Силванинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини қайтарди. Учрашув сўнгида Херман Валера ҳужумни кескинлаштирди, бироқ Альваро Родригес яна дарвозабонни алдaшга қийналди.
Якунда 0:0. «Элче» 13-ўринни бўлишиб турибди, «Осасуна» эса 9-поғонада.
