Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Жезуш Роналдуни бўлажак ўйин олдидан дам олдиради

0

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу сафар ҳам у қайдномадан жой олмайди.

Жезушнинг айтишича, жамоа тиғиз тақвимни инобатга олиб, Роналдуга ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилган. Мураббий бунинг ортида шанба куни «Ал-Фатеҳ»га қарши ўта муҳим ўйин турганини таъкидлади.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосда мутахассис Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқаридаги учрашувларни ўтказиб юбориши янгилик эмаслигини ҳам қайд этган.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатеҳ» – «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *