Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Кунья соч олдирмайдиган фанат ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

0

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Матеус Кунья жамоа мухлислари орасида машҳур бўлиб кетган ноодатий ваъдага изоҳ берди. Гап шундаки, клуб ишқибози жамоа кетма-кет беш ғалаба қайд этмагунча сочини олдирмасликка қарор қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

"Қизил иблислар" қарийб 500 кундан бери беш ўйинни узлуксиз ютишга эриша олмаяпти. Шу боис Фрэнк Айлетт исмли мухлис шу вақт давомида сочини ўстириб келаётгани айтилмоқда.

Кунья RomarioTVга берган интервьюсида бу вазият атрофида ҳаддан ташқари шов-шув кўпайганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, одамлар жамоанинг ғалабаларидан кўра мухлиснинг соч турмагига кўпроқ эътибор қаратмоқда, ўзи эса бундай масала билан қизиқмайди ва жамоа учун асосий мақсад — 15 очко, яъни беш ғалабани қўлга киритиш.

Ҳужумчи баъзан бу мавзу жамоа ичида тилга олиниши мумкинлигини, аммо у футболчиларни кучли руҳлантирмаслигини ҳам қўшимча қилди. Куньянинг фикрича, клуб беш ёки ундан кўп ўйинда кетма-кет ғалаба қозонишни ҳаммадан ҳам кўпроқ хоҳлайди, лекин мухлиснинг ваъдаси жуда кўп эътиборни ўзига тортиб юборган.

23 февраль куни Майкл Керрик бошқарувидаги жамоа сафарда "Эвертон"га қарши майдонга тушади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *