Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

«Ал-Наср» мураббийи Роналдунинг танаффус олаётганини айтди

0

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслиги сабабини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдузнинг тез орада яна сафга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу учрашувда ҳам у таркибда бўлмайди.

Жезушнинг таъкидлашича, тиғиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир неча футболчига дам бериш қарори қабул қилинган. Мураббий олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин турганини ҳам эслатди.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосда Жезуш Роналдунинг бундай тарзда дам олиши янгилик эмаслигини, айниқса Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган учрашувларда у аввал ҳам бир неча бор майдонга тушмаганини қайд этди.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» – «Ал-Наср» учрашуви шанба куни, 14 февраль куни бўлиб ўтади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *