Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Компани «Вердер»ни кучли жамоа деб баҳолади

0

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Винсен Компани Бундеслигада «Вердер»га қарши бўладиган ўйин олдидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис Германия чемпионатида рақибнинг турнир жадвалидаги ўрнидан қатъи назар, осон учрашувлар бўлмаслигини таъкидлади. Шунингдек, Компани «Вердер»да янги мураббий иш бошлагани ва у жамоа ўйинини қайта қурлаётгани учун, «Бавария»дан тактик жиҳатдан мослашувчанлик талаб этилишини айтди.

«Футбол нуқтайи назаридан улар ёмон ўйнамаяпти, шунчаки голлар етишмаяпти. Кенгроқ қарасак, улар ўйлагандек суст эмас. Бу яхши жамоа. Рақибда янги мураббий бўлса, тактик жиҳатдан мослашувчан бўлиш ва ўз кучли томонларингга янада кўпроқ эътибор қаратиш керак», — деди Компани.

Бундеслиганинг 22-турида «Вердер» (16-ўрин) бугун, 14 февраль куни «Бавария»ни (1-ўрин) қабул қилади. Учрашув 19:30 да (Тошкент вақти билан) бошланади. Матнли онлайн трансляция LiveResult порталида бўлади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *