Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Майкл Олисе «Бавария»да илк бор Бундеслига ўйинини ўтказиб юборади

0

«Бавария»нинг қанот ҳужумчиси Майкл Олисе Германия чемпионатининг «Вердер»га қарши навбатдаги ўйинида майдонга туша олмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўтган турда франсуз футболчи мавсумдаги бешинчи сариқ карточкасини олганди. Шу сабаб у дисквалификация қилинди ва жамоасига яқинлашиб келаётган учрашувда ёрдам бера олмайди. Бу Олисе 2024 йил ёзида «Кристал Пелас»дан Мюнхен клубига ўтгач, Бундеслигада илк бор ўйин қолдириши бўлади.

24 ёшли вингер бунгача «Бавария» сафидаги 55 та учрашувнинг барчасида қатнашиб, 22 та гол урди ва 36 та голли узатмани амалга оширди. Жорий таркибдаги ҳеч бир футболчи бундай барқарорлик кўрсаткичига эга эмас.

Бундеслиганинг 22-тури доирасидаги «Вердер» — «Бавария» баҳси 14 февраль куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 19:30 да (Тошкент вақти билан) янграйди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *