Ди Мария Аргентинада симуляция даъволари остида қолди
Анхел ди Мария ватани Аргентинага қайтгач, дастлабки ижобий натижалардан сўнг босим кучайди. Бироқ бу сафар гап унинг ўйинидан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлислар норозилиги ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионатидаги баҳсларда "Росарио Сентрал" сафида ҳаракат қилаётган собиқ "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" футболчисини кўпчилик майдонда йиқилишлар ва пеналти сўрашга уринишларда айблаяпти. Маҳаллий форумларда "нега ди Марияни ҳийлалари учун огоҳлантиришмайди", "юлдуз, лекин бу ҳаракатлари жонига тегди" каби танқидий изоҳлар тобора кўпаймоқда.
