Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Жезуш Роналдуга яқин ўйин олдидан дам берди

0

"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик ҳужумчининг тез орада майдонга қайтиши кутилaётгани айтилаётган бўлса-да, бу ўйинда у яна таркибда бўлмайди.

Жезушнинг таъкидлашича, тиқиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бериш қарори қабул қилинган. Мураббий бунга сабаб сифатида олдинда "Ал-Фатеҳ"га қарши муҳим ўйин борлигини кўрсатди.

"Al Nassr Zone" келтирган иқтибосда Жезуш Роналдуга дам бериш янгилик эмаслигини ҳам қўшимча қилган: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларни тез-тез ўтказиб юборади.

Саудия чемпионатидаги "Ал-Фатеҳ" — "Ал-Наср" учрашуви шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *