Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдунинг дам олаётганини айтди

0

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада яна сафга қайтиши кутилaётган бўлса-да, бу сафар ҳам у жамоа рўйхатидан жой олмайди.

Жезушнинг таъкидлашича, мураббийлар штаби тиғиз тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибдаги бир нечта футболчини асрашга қарор қилган. Чунки олдинда чемпионатдаги муҳим «Ал-Фатех»га қарши баҳс бор.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосда мураббий: Роналдунинг дам олиши янгилик эмас, у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган учрашувларни аввал ҳам бир неча бор ўтказиб юборган, деди.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатех» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *