Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди

0

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада жамоага қайтиши кутилганди, бироқ бу ўйинда ҳам унинг иштироки кўзда тутилмаган.

«Жадвал жуда тиғиз. Шу сабаб Роналду ва асосий таркибдаги айрим футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим учрашув бор», — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Мураббий Роналдуга бундай танаффуслар янгилик эмаслигини ҳам таъкидлади: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган ўйинларни аввал ҳам бир неча бор ўтказиб юборган.

Саудия чемпионатининг «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *