«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам беради
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик ҳужумчи тез орада жамоага қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу сафарги рўйхатда унинг номи яна бўлмайди.
«Жадвал жуда тиғиз. Шу сабаб Роналду ва асосий таркибдаги айрим футболчиларга дам беришга қарор қилдик — олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин турибди», — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.
Мураббий Роналдуга дам бериш ҳолати янгилик эмаслигини ҳам таъкидлади: аввал ҳам у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган айрим ўйинларда қатнашмаган.
Саудия чемпионатида «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.
