Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Джикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин

0

"Антальяспор" ҳимоячиси Георгий Джикиянинг агенти Малик Арутюнов футболчининг келажаги бўйича фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, Джикия маошнинг кечиктирилаётгани сабабли вазиятдан норози ва шу боис Россия Премьер-лигаси клубларидан тушаётган вариантларни кўриб чиқмоқда. Маошлар ноябр ойидан бери ушланиб келаётгани таъкидланди, қолган масалаларда эса у Туркиядаги шароитдан мамнун.

32 ёшли ҳимоячи "Антальяспор" сафига ўтган ёзда қўшилган ва турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Джикия 12 та учрашувда майдонга тушди, 2 та гол урди ва 3 марта сариқ карточка олди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *