Глобал исиш тезлашмоқда — Ерни "дўзох иқлими" кутяптими?
Ер юзида сўнгги 125 минг йил ичидаги энг юқори ҳарорат қайд этилгани ҳақида олим Кристофер Вульф The Guardian нашрига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши кўплаб олимлар олдин айтган прогнозлардан ҳам шиддатлироқ кетяпти ва глобал исиш Ерда “дўзох иқлими”га ўхшаш хавфли ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.
Буюк Британиядаги Эксетер университети профессори Тим Лентон ҳам бу вазиятни жуда жиддий баҳолаб, ҳароратнинг ҳатто бир неча даражага кўтарилиши инсоният учун катта хатар туғдиришини айтган. Унинг сўзларига кўра, Ерда тўлиқ “иссиқхона эффекти”га ўтиш шарт эмас, чунки глобал исиш сайёрани 3°C га қиздирса ҳам, инсонлар ва жамиятлар учун оғир оқибатлар пайдо бўлади.
Олимлар прогнозида 3°C атрофидаги ўсиш иқтисодиёт ва жамиятнинг ҳозирги шаклда ишлашини издан чиқариши мумкинлиги қайд этилган. Шу билан бирга, мақолада “иссиқхона Ер” сценарийси оддий бир неча даража кўтарилишидан ҳам анча оғирроқ тус олиши мумкинлиги таъкидланади.
