Жасурбек Мавлоновдан мухлисларга романтик туҳфа — “Мажнунингман” (видео)
Хонанда Жасурбек Мавлонов мухлисларини навбатдаги янги ижод маҳсули билан хурсанд қилди. Унинг "Мажнунингман" номли янги қўшиғи 14 феврал куни соат 19:00 да YouTube платформасида расмий премера қилинди.
Янги тарона учун суратга олинган видеоклипда бир қатор таниқли ижодкорлар иштирок этган. Жумладан, клипда Шохруз Рўзибоев, Шаҳло Алижонова, Муяссар Бердиқулова ҳамда Анжелика Есимбетова ролларни ижро этишган.
Хонанданинг таъкидлашича, “Мажнунингман” қўшиғи муҳаббат ва садоқат мавзусига бағишланган бўлиб, унда юракка яқин оҳанглар ва самимий кайфият мужассам.
Маълум қилинишича, қўшиқ мусиқаси муаллифи — Миржалол Нематов, матни эса Ҳусан Жўрақулов қаламига мансуб.
Ижтимоий тармоқларда мухлислар янги таронани илиқ кутиб олиб, қўшиқ ва клип ижодий жамоасига юқори баҳо бермоқда. Уларга кўра, “Мажнунингман” Жасурбек Мавлонов ижодидаги энг романтик ва таъсирли ишлардан бири бўлиши кутилмоқда.
