Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Лондонда Рамазон кайфияти Coventry Streetни ёритиб юборди

0

Англия пойтахти Лондондаги машҳур Coventry Street бу йил ҳам Рамазон ойи муносабати билан байрамона ёритиш безакларига бурканди. Бу ҳақда Лондон мэри Содиқ Хон ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Лондон марказида Piccadilly Circusдан Leicester Squareгача чўзилган ушбу кўча кечқурун янада файзли тус олди. Лойиҳа “Азиз” жамғармаси томонидан Лондон муниципалитети билан ҳамкорликда амалга оширилгани қайд этилди.

Бу йил безаклар геометрик ёруғлик нақшлари асосида тайёрланди. Пиёдалар боши узра “Happy Ramadan!” (“Рамазон муборак!”) ёзуви туширилган ёруғлик инсталляцияси ўрнатилди. Умумий ҳисобда безаш ишлари учун 31 мингдан ортиқ LED чироқ ишлатилган.

Маълум қилинишича, чироқлар ҳар куни маҳаллий вақт билан 17:00 дан 01:00 гача ёқилади ва 19 мартга қадар ишлайди. Бу эса Рамазон кайфиятини нафақат мусулмонлар, балки Лондон меҳмонлари ва сайр қилувчилар учун ҳам яққол ҳис қилдириши табиий.

Ёритиш маросимида мэр Содиқ Хон жамғарма вакили билан бирга рамзий тарзда чироқларни ёқди. Унинг таъкидлашича, Лондон Ғарб дунёсида Рамазон шарафига марказий кўчаси махсус безатиладиган илк шаҳарлардан бири саналади.

Мэрнинг фикрига кўра, Рамазон — турли миллат ва дин вакилларини яқинлаштирадиган, ўзаро ҳурмат ва бирдамлик туйғусини кучайтирадиган муҳим давр. 2023 йилда бошланган бу ташаббус эса бугунга келиб Лондоннинг ажралмас Рамазон анъаналаридан бирига айланиб улгурган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *