Александр Елагин Роналдунинг бойкотдан кейин қайтишини таъкидлади
Саудия Арабистони чемпионатининг 22-турида «Ал-Наср» сафарда «Ал-Фатеҳ»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги голлардан бирига 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду муаллифлик қилди — у бойкотдан кейин майдонга қайтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан сўнг футбол шарҳловчиси Александр Елагин португалиялик юлдузнинг ҳаракатларига юқори баҳо берди.
«Буюк футболчи бойкотдан кейин қайтди ва гол урди. Фақат гол урибгина қолмай, ҳимояда ҳам тинмай ишлади: бир неча бор жарима майдончасидан тўпни тепиб юборди. Худди ёш боладек югуради! Ҳам қойил қолдим, ҳам ҳавас қилдим», — деб ёзди Елагин ижтимоий тармоқларда.
Жорий мавсумда Саудия Арабистони чемпионатида Роналду 19 та ўйинда 18 та гол урди.
