Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Тошкентда 17 нафар кўча безориси қамоққа олинди

0

Тошкент вилоятида 14 февраль куни Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бир гуруҳ кўча безорилари қўлга олинди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати расмий хабар берди.

Тадбирда аниқланишича, пойтахт ва вилоятдан бўлган икки гуруҳга мансуб, ўзаро келишмовчиликларни зўравонлик йўли билан ҳал қилишга уринган умумий 17 нафар шахс ушланган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар кўча безорилиги билан шуғулланган ва жамоат тартибини бузган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар судга тақдим қилинди. Суд қарорича, ушланган шахслардан 12 нафарига 5 сутка, 5 нафарига эса 10 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Қўлга олинганлар ўз қилмишларидан пушаймонлик билдириб, келгусида шундай қонунбузарликларга йўл қўймасликка ваъда берган. Шу билан бирга, улар ота-оналари ва яқинлари ишончини оқлашга ҳаракат қилишини ҳам билдиришди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *