«Арсенал» Алессандро Бастони трансферини диққат билан кузатмоқда
Миланнинг «Интер» клуби марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, 26 ёшли футболчига Лондоннинг «Арсенал» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, Бастони «Барселона», «Манчестер Юнайтед» ва Мадриднинг «Реал» клублари кузатувида ҳам турибди.
Таъкидланишича, «Интер» ҳимоячисини қўйиб юборишни истамаяпти. Шунинг учун уни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган жамоалар италиялик футболчи учун катта маблағ сарфлашига тўғри келади.
Бастони жорий мавсум барча турнирлар доирасида 30 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор баҳоси 80 миллион еврони ташкил этади.
