Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Икарди «Галатасарай» тарихида энг сермаҳсул легионер бўлди

0

Туркия чемпионатининг 22-тури доирасида «Галатасарай» «Эюпсор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашув қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди: у учта гол уриб, жамоасига ишончли ғалаба олиб келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу хет-трик орқали Икарди клуб тарихидаги энг кўп гол урган хорижлик футболчи сифатида янги рекорд ўрнатди. У бу кўрсаткичда руминялик Георги Ҳажини ортда қолдирди: Ҳажи «Галатасарай» сафида 75 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, Икардининг ҳисобида энди 76 гол бор. Умумий тўпурарлар рўйхатида аргентиналик футболчи ҳозирча еттинчи поғонада бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Икарди 2023 йилдан бери турк грандида ўйнайди, ундан аввал эса «ПСЖ»да тўп сурган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *