Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Рокки «Интер» ва «Ювентус» ўйинидаги ҳакам хатосини тан олди

0

А Сериядаги «Интер» – «Ювентус» баҳси 3:2 ҳисобидаги драматик ғалаба билан ёдда қолиши керак эди, бироқ учрашувдан кейин энг кўп муҳокама қилинган эпизод ҳакамнинг қўпол хатоси бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйиннинг биринчи бўлими якунига яқин Федерико Ла Пенна «Ювентус» футболчиси Пьер Калулюга асоссиз тарзда сариқ карточка кўрсатди. Вазиятда «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастони жарима олиш учун ўзини ташлагани айтилди.

Энг муҳим жиҳати — VAR бу ҳолатга аралаша олмади, чунки амалдаги протокол сариқ карточкалар билан боғлиқ эпизодларда видео ёрдамидан фойдаланишга рухсат бермайди.

Италия ҳакамлар корпуси раҳбари Жанлука Рокки ушбу ҳолат юзасидан фикр билдириб, Ла Пеннанинг қарори очиқчасига хато бўлганидан афсусда эканини, шунингдек, VAR орқали хатони тузатиш имкони бўлмаганини таъкидлади.

Ҳозирда «Интер» А Серияда пешқадамлик қилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *