Жаҳон чемпионати 2026 Месси иштирокисиз ўтиши ростми?
ЖЧ-2026 Лионел Мессисиз ўтиши эҳтимоли бор. The Touchline нашри хабар беришича, Аргентина ва «Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин.
Қайд этилишича, 38 ёшли аргентиналикнинг якуний қарори биринчи навбатда унинг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади. Агар Месси ўзини 100 фоиз жисмоний тайёр деб ҳисобламаса, у майдонга тушмасликни танлайди.
Хабарда таъкидланишича, МЛС даражаси етарлича баланд ёки рақобатбардош эмас, шу сабабли Месси катта турнирга фақат энг яхши формада, ўзининг энг яхши тайёргарлиги билан боришни истайди.
