Эдди Ҳау Гимарайс жароҳати жамоага оғир зарба эканини айтди
«Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Ҳау марказий ярим ҳимоячи Бруно Гимарайснинг жароҳати юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Қарғалар” етакчиси яқинда «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда сон орқа мушагидан шикаст олди ва тахминан икки ойга сафдан чиқди.
«Унга мўъжизавий ечим бор деб ўйламайман. Менимча, у мартдаги халқаро танаффус якунида машғулотларга қайтади. Бу биз учун катта зарба. Мавсумнинг ҳал қилувчи бўлаги, у жуда тушкун», — деди Ҳау.
Жорий мавсумда Бразилия терма жамоаси хавбеки барча мусобақаларда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва 7 та ассист қайд этган.
