Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди

0

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи яқин орада майдонга қайтиши кутилган бўлса-да, бу сафарги учрашувда ҳам унинг иштироки бўлмайди.

Жезушнинг таъкидлашича, жамоа зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилган. Мураббий буни чемпионатдаги «Ал-Фатех»га қарши муҳим ўйин олдидан эҳтиёт чораси сифатида изоҳлади.

Al Nassr Zone манбаси келтирган иқтибосга кўра, Роналду учун бундай дам олиш янгилик эмас: у Саудия Арабистони ташқарисида ўтказиладиган айрим учрашувларда аввал ҳам майдонга тушмаган.

Саудия чемпионатининг «Ал-Фатех» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *