Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Икарди уч гол уриб «Галатасарай» рекордини янгилади

0

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эю'пспор»ни 5:1 ҳисобида йирик мағлуб этди. Учрашув қаҳрамони — аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди: у бу ўйинда хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Икардининг бу уч голи клуб тарихидаги муҳим маррани ҳам олиб келди. У «Галатасарай» сафидаги голлари сонини 76 тага етказиб, руминиялик Георге Ҳажини (75) ортда қолдирди ва Истанбул жамоаси тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди. Клубнинг умумий тўпурарлар рўйхатида эса аргентиналик форвард ҳозирча еттинчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан бери «Галатасарай» шарафини ҳимоя қилмоқда. У бунгача ПСЖ сафида ҳам тўп тепган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *