Франсияда Сафонов ПСЖнинг асосий дарвозабони бўлиб қолади
L’Equipe журналиси Уго Делом ПСЖнинг россиялик дарвозабони Матвей Сафоновнинг Лига 1 доирасида «Ренн»га қарши ўйиндаги ҳаракатларини баҳолади. Париж клуби сафарда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист фикрича, йирик ҳисобдаги ютқазиш учун айбни фақат дарвозабонга юклаб бўлмайди: бу бутун жамоанинг муаммоси. Унинг таъкидлашича, ушбу натижа дарвозабонлар иерархиясига таъсир кўрсатмайди — Сафонов «биринчи рақам» бўлиб қолади ва Луис Энрике унга ишонишда давом этади.
Франсия чемпионатида 22 турдан сўнг ПСЖ 51 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Луис Энрике шогирдлари пешқадам «Ланс»дан атиги бир очкога ортда қолмоқда.
