«Барселона» «Жирона» билан ўйин учун қайдномани эълон қилди
«Барселона» Испания Ла Лигаси доирасида душанба куни «Жирона»га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини ошкор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Кўк-анорранглилар» қайдномаси қуйидагича: Жоан Гарсия, Шчесни, Кочен – Канселу, Балде, Араухо, Кубарси, Мартин, Кунде, Эрик Гарсия – Фермин Лопес, Касадо, Олмо, де Йонг, Бернал, Маркес – Ферран Торрес, Левандовски, Ямал, Рафинья, Барджи.
«Жирона» – «Барселона» учрашуви Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади. Беллашув жараёнини LiveResult порталида матнли онлайн трансляция орқали кузатиш мумкин.
Шунингдек, «Барселона» Рафиньяннинг ҳолати бўйича ҳам алоҳида баёнот бергани қайд этилди.
