Роналду ёзда Европанинг топ клубига қайтиши мумкин
Криштиану Роналду "Ан-Наср" билан келишмовчиликларни юмшатди ва бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда португалиялик юлдуз клубини ўзгартириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш аллақачон Европанинг топ жамоаларига қўнғироқ қилиб, 41 ёшли Роналдуни ёзги трансфер ойнасида таркибга қўшишни таклиф қилмоқда.
Аввалроқ ОАВ Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"дан кетганидан кейинги келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлигининг мижози сифатида кўрсатилган.
Ҳозирги шартномага кўра, Роналду "Ан-Наср" билан 2027 йилнинг ўрталаригача боғланган.
