Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Арбелоанинг «Реал Мадрид»даги келажаги натижаларга боғлиқ бўлади

0

Январ ойида «Реал» бош мураббийлик лавозимини Альваро Арбелоага топширганди. Клуб мураббий билан келишув муддати ҳақида расман маълумот бермади ва бу масалада изоҳ беришдан тийилди. Шу сабаб Арбелоа вақтинчалик тайинловми ёки тўлақонли бош мураббий сифатида ишлаётгани ҳозирча аниқ эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Athletic нашри ҳар душанба «Реал»даги вазият бўйича таҳлилий материал эълон қилади. Сўнгги сонида таъкидланишича, Арбелоанинг келажаги жамоа кўрсатадиган натижаларга бевосита боғлиқ бўлади.

Манбага кўра, Ла Лигадаги чемпионлик пойгаси ва, имкони борича, титул Арбелоа позициясини мустаҳкамлаши мумкин. Бироқ «Реал»да муваффақиятнинг энг асосий мезони ҳануз Чемпионлар лигаси бўлиб қолмоқда. Шунинг учун бир неча ҳафта аввал Лиссабондаги мағлубият клуб учун айниқса оғриқли қабул қилингани қайд этилган.

17-февраль, сешанба куни «Реал» Чемпионлар лигаси доирасида сафарда «Бенфика»га қарши майдонга тушади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *