ПСЖ Чемпионлар лигасида Сафоновга таянишни давом эттирмоқда
Матвей Сафонов қишдан бери ПСЖнинг асосий дарвозабонига айланган. Россиялик посбон фақат жароҳат олган даврида майдонга туша олмаганди, холос. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Париж клуби Чемпионлар лигасида «Монако»га қарши яқинлашиб келаётган учрашувда ҳам Сафоновни таркибда кўрмоқда. Лига 1 гранди матбуот хизмати ўйин учун қайдномани эълон қилди (ўйин рақамлари ўсиш тартибида): Хакими, Бералдо, Маркинйос, Забaрныйй, Кварацхелия, Рамуш, Дембеле, Дуэ, Витиния, Кан-Ин, Люка Эрнандес, Мендес, Дро, Баркола, Шевале, Заир-Эмери, Сафонов, Мбайе, Пачо, Невеш, Марин.
«Монако» ва «ПСЖ» Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги илк учрашувини 17 февраль, сешанба куни ўтказади. Старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.
