Жароҳат олган Жонатан Девид «Галатасарай»га қарши ўйнамайди
Италиянинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Жонатан Девид жароҳат сабаб яқин ўйинда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Мартсио манбаси хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Маълумотларга кўра, канадалик футболчини чов соҳасидаги ноқулайлик безовта қилмоқда. Шу боис у 17-февраль куни «Галатасарай»га қарши Европа Чемпионлар лигаси учрашувини (Тошкент вақти билан) ўтказиб юборaди. Айни пайтда охирги турда «Интер»га қарши баҳсда ўйнамаган ярим ҳимоячи Кефрен Тюрам эса таркибга қайтди ва ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатига киритилди.
26 ёшли Девид жорий мавсум клуб даражасида 34 учрашувда 7 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди.
