Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Роналдуни Европанинг топ клубларига таклиф қилиш бошланди

0

Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан муносабатларни юмшатиб, бойкотдан сўнг яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда юлдуз ҳужумчи клубини ўзгартириши эҳтимоли ҳануз юқори. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш Европанинг бир қатор топ клублари билан алоқага чиқиб, 41 ёшли португалиялик футболчини ёзги трансфер ойнасида таркибга қўшишни таклиф қилмоқда.

Аввалроқ ОАВда Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейин келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларига қараганда, Криштиану ҳануз Мендеш агентлиги мижозларидан бири сифатида кўрсатилган.

Роналду «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси бўйича 2027 йилнинг ўрталаригача боғланган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *