Пименов Россия терма жамоасининг мартдаги рақибларига баҳо берди
Россия терма жамоасида аввалроқ тўп сурган собиқ ҳужумчи Руслан Пименов 2026 йил март ойида ўтказилиши мумкин бўлган BetBoom ўртоқлик учрашувлари юзасидан фикр билдирди. Аввал хабар қилинганидек, россияликлар Мали ва Гватемала билан майдонга тушиши эҳтимолдан холи эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Пименовнинг таъкидлашича, хорижий терма жамоаларга қарши ўйналадиган ҳар қандай учрашув фойдадан ҳоли эмас. У рақибнинг рейтингдаги ўрни муҳим эмаслигини айтиб, имконият бор пайтда кўпроқ ўйнаш ва тажриба тўплаш кераклигини қайд этди.
FIFA рейтингида Мали 54-ўринда, Гватемала 94-ўринда қайд этилган. Россия эса 36-поғонада турибди. Маълумотларга кўра, Россия терма жамоаси аввал бу икки рақибга қарши баҳс ўтказмаган.
