Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Икарди «Эюпспор»га уч гол уриб клуб рекордини янгилади

0

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эюпспор»ни 5:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Учрашув қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлиб, у хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу уч гол Икардига «Галатасарай» тарихидаги энг сермаҳсул легионер мақомини олиб келди. У руминялик Георге Ҳажини ортда қолдирди: Ҳажи клуб сафида 75 гол урган бўлса, Икардининг ҳисобида энди 76 гол бор.

Клуб тўпурарлари умумий рўйхатида Икарди ҳозирча еттинчи поғонада бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Мауро 2023 йилдан бери Истанбул жамоасида ўйнайди, ундан аввал французнинг «ПСЖ» клубида тўп сурган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *