Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Риштонда МИБ орқали ака-ука ўз улушига эга бўлишди

0

Риштон туманининг бир чекка қишлоғида Фахриддин ва Зухриддин ўртасидаги уй-жой масаласи оддий келишмовчиликдан бошланиб, йиллар давом этган оғир жанжалга айланди. Отадан қолган мерос — икки ака-ука учун баравар бўлиниши керак бўлган уй — тинчлик эмас, балки кескин ихтилоф сабабига айланди.

Жанжаллар шу даражага етдики, укани буюмлари ёқиб юборилгани оқибатида тахминан 12 млн 400 минг сўмлик зарар етди. 2024 йилда бу ҳолат бўйича ижро ишлари бошланган бўлса-да, 2025 йил 12 февралда масала қайта кўриб чиқилди.

Кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб, уй қонуний тарзда икки қисмга ажратилди. Суд қарорига асосан ҳар икки томонга тенг улуш берилди ва ука ўз қисмига кўчириб киритилди. Шу тариқа узоқ давом этган тортишувга ҳуқуқий нуқта қўйилди.

Бу воқеа яна бир ҳақиқатни эслатади: мерос — бойлик эмас, аввало масъулият. Қонунга амал қилинмаса, оилавий келишмовчиликлар нафақат мол-мулкка, балки қариндошлик ришталарига ҳам жиддий зарба бериши мумкин.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *