Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Роналду Европанинг топ клубларига таклиф қилинмоқда

0

Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан келишмовчиликларни ортда қолдирди ва бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда юлдуз ҳужумчи клубини ўзгартириши эҳтимоли яна кун тартибига чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш Европанинг бир қатор топ клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналдуни ёзги трансфер ойнасида таркибга қўшиш вариантини таклиф қилмоқда.

Бир неча йил аввал ОАВда Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейин юзага келган келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлигининг мижози сифатида кўрсатилган.

Роналду ва «Ал-Наср» ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *