Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Осимҳен «Наполи» раҳбарияти ваъдаларни бажармаганини айтди

0

Нигериялик ҳужумчи Виктор Осимҳен «Наполи»ни тарк этишига айнан клуб раҳбариятининг айрим ваъдаларни уддаламагани сабаб бўлганини маълум қилди. Футболчи айтишича, у ўзини алдагандек ҳис қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Осимҳен мухлислар олдида юзага келган вазият учун ҳам афсусдалигини билдирди: унинг сўзларига кўра, клуб раҳбарияти тушунтириш бермагани туфайли айрим мухлислар ҳатто унинг уйига келиб, нима бўлганини сўрашган.

Ҳужумчи TikTok’да тарқалган видеолардан кейин клуб билан муносабатлар совиганини таъкидлади. Осимҳеннинг айтишича, пеналтини ура олмаслик — хато бўлиши мумкин, бироқ бу футболчини масхара қилиш учун сабаб эмас. У ўзига нисбатан ирқчиликка йўл қўйилганини ҳам эслатиб, раҳбарият бундай ҳол бўлмаслигини ваъда қилганини, аммо ваъдалар ушланмаганини айтди.

Осимҳеннинг қўшимча қилишича, раҳбарият унинг кетиш ниятидан хабар топгач, муносабат кескин ўзгарган ва у ўзига нисбатан ҳурматсизликни сезган.

Ҳозирда Виктор Осимҳен Туркиянинг «Галатасарай» клубида тўп сурмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *