«Атлетико» Хулиан Алваресга янги шартнома таклиф қилди
Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчи Хулиан Алварес борасидаги миш-мишларга барҳам бермоқчи. Сўнгги пайтда футболчининг номи «Арсенал», «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Барселона» билан кўп тилга олинаётганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб раҳбарияти Алваресни жамоада олиб қолиш ниятида ва унинг амалдаги битимини узайтириш бўйича ишламоқда. Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, «Атлетико» 26 ёшли аргентиналикка аллақачон янги шартнома бўйича таклиф юборган.
Transfermarkt портали Алвареснинг бозор қийматини 100 миллион евро деб баҳоламоқда. Жорий мавсумда у 34 ўйинда майдонга тушиб, 12 гол урди ва 6 та голли пас муаллифи бўлди.
«Атлетико»нинг навбатдаги учрашуви 18-февраль куни сафарда «Брюгге»га қарши Европа чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтади.
