Мали бош мураббийи Россия билан ўйин ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Матбуотда Россия терма жамоаси баҳорда Мали билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳозирча Россия футбол иттифоқи бу маълумотни расман тасдиқлагани йўқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу фонда Мали терма жамоаси бош мураббийи Том Сайнфиет эҳтимолий баҳс юзасидан фикр билдирди. Мутахассиснинг айтишича, у ҳозирча Россияга қарши ўйин бўйича расмий тасдиқ олмаган.
“Бу учрашув бўлиши мумкинлиги ҳақида гаплар бор, аммо мен ҳозирча аниқ билмайман”, — дея Сайнфиетнинг сўзларини келтиради “Match TV”.
Аввалроқ Россия ва Мали 27 март куни Краснодарда ўйнаши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси қарийб тўрт йилдан бери УЕФА ва ФИФА санкциялари остида қолмоқда. Шу сабабли жамоа ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда.
