Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

«Барселона» Педрининг камтарона турмуш тарзидан ҳайратда

0

«Барселона»да Педрини фақат майдондаги ўйини учун эмас, унинг шахсий ҳаётдаги ёндашуви учун ҳам юқори баҳолашмоқда. The Touchline хабарига кўра, клубнинг спорт блоки 23 ёшли футболчининг камтарлиги ва сокин турмуш тарзидан жуда мамнун. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Педри ҳашаматли автомобиллар ёки қиммат тақинчоқларга пул сарфлашни мақсад қилмаган. Аксинча, у узоқ муддатли капитал яратишга эътибор қаратган. «Барселона» футболчининг кўчмас мулкка киритаётган сармояларини қўллаб-қувватлайди — яримҳимоячи Испания бўйлаб меҳмонхоналарни сотиб олиш ва таъмирлаш лойиҳаларига маблағ йўналтирмоқда.

Педри «Барселона» сафида барча мусобақаларда 227 та расмий учрашув ўтказган. Ушбу ўйинларда у 28 та гол уриб, 29 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Айни пайтда «Барселона» Ла Лигада иккинчи ўринда бормоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *