Боян Кркич «Барселона»даги асосий муаммони айтди
«Барселона»нинг собиқ футболчиси Боян Кркич жамоа атрофидаги муаммолар юзасидан ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сўнгги пайтларда каталонияликлар натижа борасида қийин даврни бошдан кечирмоқда: Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа Испания Кубогида Мадриднинг «Атлетико»сига йирик ҳисобда ютқазди (0:4), кейин эса Ла Лигада «Жирона»дан кутилмаганда мағлуб бўлди (1:2).
Кркичнинг таъкидлашича, масала футболчиларнинг кайфиятида эмас, балки ҳимояда қандай ҳаракат қилишни билишда. У мисол сифатида доим курашга шай бўладиган Фермин Лопесни келтириб, бевосита дуэл вазиятларида бу ҳолат баъзан жамоага қарши ишлаши мумкинлигини айтди.
22 февраль куни «Барселона» ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилади.
