Эчеверри «Жирона»да яна ўзини бахтли ҳис қилмоқда
Аргентина ярим ҳимоячиси Клаудио Эчеверри «Манчестер Сити»да асосий таркибдан жой ола олмади ва ижара асосида Германияга йўл олди. Бироқ у ерда ҳам ўзини ноқулай ҳис қилган футболчи охир-оқибат Ла Лигадаги «Жирона» сафига келиб қўшилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эчеверрининг айтишича, Германияда у руҳий жиҳатдан оғир даврни бошдан кечирган, Испанияда эса яна футболнинг завқини ҳис қиляпти. «Германияда жуда хафа эдим. Бу ерда эса роҳатланаман, футбол ўйнаб, завқланаман», — дея унинг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.
Кеча «Жирона» «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ҳозир каталонияликлар Испания чемпионати турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда. Ла Лиганинг кейинги турида «Жирона» сафардa «Алавес»га қарши майдонга тушади, учрашув 23-февраль, душанба куни бўлиб ўтади.
