Францияда ПСЖга қарши ўйиндан кейин «Монако»нинг имкониятлари баҳоланди
L'Equipe журналисти Жозе Барросо Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида ПСЖ ва «Монако» ўртасидаги илк учрашув ҳақида фикр билдирди. Париж клуби сафарда 3:2 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Барросонинг таъкидлашича, бу натижа ҳали ҳеч нарсани ҳал қилмайди: «Монако» биринчи таймда яхши ўйнади ва ПСЖга муаммо туғдира олишини кўрсатди. Жавоб ўйинида монаколиклар битта гол урса, ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин», — дея унинг сўзларини «RB Sport» келтиради.
ПСЖ — «Монако» ўртасидаги жавоб баҳси келаси ҳафта Парижда бўлиб ўтади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олиши режалаштирилган.
