Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Аргентина Ламин Ямалга қарши махсус режа тайёрламоқда

0

Март ойининг охирида Испания ва Аргентина Финаллиссима доирасида кубок учун баҳс олиб боради. Учрашувда амалдаги Европа чемпиони ҳамда Америка Кубоги соҳиби тўқнаш келади, ўйинга ҳали бир ойдан кўпроқ вақт бўлса-да, мураббийлар тайёргарликни бошлаб юборган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline DSports Radio маълумотларига таяниб хабар беришича, аргентиналиклар Испания қанот ҳужумчиси Ламин Ямални қандай тўхтатиш устида бош қотирмоқда. Режага кўра, Ямалдан асосан шахсий назоратда кучли бўлган ҳимоячи Николас Тальяфико жавобгар бўлади.

Бундан ташқари, Лионел Скалони жисмонан бақувват ярим ҳимоя чизиғини шакллантиришни режалаштирмоқда: унда бир футболчи бутун эътиборини Ямални зарарсизлантиришга қаратиши мумкин. Аргентина штаби Ямалга майдонда доим икки рақиб босими остида қоладиган вазиятларни яратмоқчи.

Испания ва Аргентина 27 март куни ўйнайди.

Шунингдек, Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатига бормаслиги мумкинлиги ҳақида ҳам гап-сўзлар бор.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *