Головин Чемпионлар лигаси плей-оффида қизил олди
Сешанба оқшом Чемпионлар лигаси плей-оффида франсуз Лига 1 вакиллари — «Монако» ва «ПСЖ» ўзаро тўқнаш келди. Учрашувда монаколиклар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганига қарамай, якунда уй майдонида 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. «Қизил-оқ»лар ярим ҳимоячиси Александр Головин иккинчи тайм бошида қўпол фол учун майдондон четлатилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Головин Чемпионлар лигаси плей-оффида қизил карточка олган россиялик футболчилар орасида атиги иккинчиси бўлди. Бунгача бундай ҳолат фақат Дмитрий Лосков билан юз берган — у 2003/2004 йилги мавсумда қизил карточка кўрган ва қизиқ томони, ўшанда ҳам рақиб «Монако» бўлган.
«ПСЖ» ва «Монако» ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февраль, чоршанба куни бўлиб ўтади.
