Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

АПЛ ҳимоячиси бошқа грандлар орасидан «Барселона»ни танлади

0

«Борнмут» марказий ҳимоячиси Маркос Сенеси фаолиятини «Барселона»да давом эттириш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбаларга кўра, каталонияликлар аргентиналик футболчини январда ҳам таркибга қўшиб олиш имконига эга эди, бироқ музокаралар якуний босқичга етиб бормаган. Ёзда Сенеси эркин агентга айланади ва «Барселона» ҳануз унинг учун даъвогарлар қаторида: рўйхатда «Ювентус», «Тоттенҳем», «Манчестер Юнайтед» ҳамда яна бир қатор клублар бор. TEAMtalk хабарига кўра, Сенеси «Барселона» қизиқиш билдирганини билиши билан айнан шу йўлни устувор деб белгилаган, қолган вариантларни эса иккинчи даражали деб кўрмоқда.

Transfermarkt экспертлари Маркос Сенесининг бозор қийматини 22 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчи май ойида 29 ёшга тўлади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *