Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Трент Александер-Арнолд «Ливерпул»га қайтишни кўриб чиқмоқда

0

Ҳимоячи Трент Александер-Арнолд ёзги трансфер ойнасида «Реал»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Mirror хабарига кўра, англиялик футболчи «қаймоқранглилар» сафида ўзини тўлиқ намоён қила олмагани сабабли кетиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда. Трент учун энг мақбул йўл — ўзининг тарбия топган клуби бўлган «Ливерпул»га қайтиш.

Александер-Арнолд 2025 йил ёзида «Ливерпул»дан «Реал»га 10 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2031 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 14 ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга узатма берди.

Трент «Ливерпул»нинг асосий жамоасида 2016 йилдан бери ўйнаган. «Қизиллар» сафида у АПЛ ва Чемпионлар лигаси каби совринларни ҳам ўз ичига олган 9 та трофейни қўлга киритган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *