«Марсель» президенти Пабло Лонгория ҳам кетиш ҳақида ўйламоқда
Франциянинг «Марсель» клуби мавсум ўртасида ички силкинишларни бошдан кечирмоқда: бош мураббий Роберто де Дзербининг кетишидан кейин спорт директори Мехди Бенатия ҳам лавозимни тарк этиш ниятини билдирганди, бироқ уни қандайдир йўл билан қолишга кўндиришди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Энди эса клуб президенти Пабло Лонгория ҳам кетиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бунга сабаб — «Марсель» эгаси, америкалик бизнесмен Френк Маккурт Лонгориянинг ваколатларини қисқартириб, унга асосан расмий-ташкилий вакиллик вазифаларини қолдиришга қарор қилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Марсель» Франция Лигаси 1 турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.
