Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Туркияда бекор қилинган голдан кейин ҳакамга самокат улоқтирилди

0

Туркиянинг қуйи, ярим ҳаваскор лигаларидан бирида майдондаги можароли эпизод кутилмаган зўравонлик билан якунланди. Голни ҳисобга олмаган ҳакам томонга трибунадан электр самокат улоқтирилгани ҳақида хабар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Транспорт воситаси тўғридан-тўғри арбитрга тегиб, унга жароҳат етказгани айтиламоқда. Воқеа акс этган видео интернетда тезда оммалашиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ҳодиса «Дарендеспор» ва «Ҳекимҳан» ўртасидаги учрашувда содир бўлган. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда, учрашувнинг 87-дақиқасида баҳсли вазият юзага келган.

Ён ҳакам Ҳакан Баскур эпизодни қоида бузилиши билан урилган гол сифатида баҳолаб, тўпни ҳисобга олмади. Шундан сўнг, безорилик қилган айрим мухлислар дарҳол тажовузкор ҳаракатга ўтиб, ҳакам томонга электр самокат отган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *