Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

«Арсенал» Артетадан кейинги даврга тайёрланмоқда ва 4 номзод бор

0

Лондоннинг «Арсенал» клубида 2019 йилдан бери бош мураббий масаласида ўзгариш бўлмади, бироқ сўнгги ҳафталарда Микел Артета атрофида истеъфо ҳақидаги гаплар янада кучайди. Манбаларга кўра, агар «канонирлар» навбатдаги мавсумда ҳам чемпионликни қўлга кирита олмаса, мавсум якунида клуб испан мутахассиси билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу фонда «Арсенал»ни ким бошқариши мумкинлиги ҳақида турли тахминлар янграмоқда. Қуйида Артета ўрнига кўрилаётган энг қизиқарли вариантлар келтирилади.

Хаби Алонсо

Агар Алонсо «Реал»да кутилган даражада юришмаган бўлса ҳам, бу унинг бошқа лойиҳа ва лигаларда муваффақият қозона олмаслигини англатмайди. «Арсенал» услуб, интизом ва аниқ футбол фалсафасини талаб қиладиган клуб сифатида Алонсо учун ҳатто Мадрид клубидан ҳам мосроқ кўринади. Унинг Леверкузеннинг «Байер»и билан қилган ишлари ҳамон ёдда: жамоа бутун мавсум давомида жуда кам мағлубият кўрган, ўйин сифати эса кўпчиликни ҳайратда қолдирганди.

Сеск Фабрегас

38 ёшли Фабрегас Европада тез ўсaётган ёш мураббийлардан бири сифатида тилга олинмоқда. Унинг қўл остида Италиянинг «Комо»си мавсум сайин кучайиб бормоқда: элитага қайтганидан кейинги илк мавсумдан сўнг жамоа энди еврокубоклар учун курашни мақсад қилган. Фабрегасни «Барселона» ҳам кузатаётгани айтилади, аммо у фаолиятининг муҳим қисмини айнан «Арсенал»да ўтказгани сабаб, Лондондаги тайинлов ҳам мантиқан тўғри қадам бўлиши мумкин.

Венсан Компани

«Канонирлар» учун яна бир жозибали номзод — 39 ёшли Компани. У «Бавария» билан эндигина иккинчи мавсумини ўтаётган бўлса-да, мюнхенликлар аллақачон Чемпионлар лигасининг асосий фаворитлари қаторидан тилга олинмоқда. Катта клубда ишлаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди — буни яқин ўтмишда Томас Тухел мисолида ҳам кўриш мумкин. Компани ни «Манчестер Сити» ҳам Гвардиолага эҳтимолий ўринбосар сифатида кузатмоқда, бироқ «Арсенал» бу пойгада чаққонроқ бўлишга уриниши эҳтимолдан холи эмас.

Антонио Конте

«Арсенал» раҳбарияти Артетадан норози бўлишининг асосий сабаби битта — чемпионликнинг йўқлиги. Клуб назарида АПЛдаги бир неча бор иккинчи ўринлар, шунингдек кубок ва суперкубоклар чемпионлик билан тенглаша олмайди. Агар «канонирлар»га айнан ҳозир ва тезкор натижа керак бўлса, Конте энг мос вариантлардан бири: у кўпинча илк мавсумдаёқ жамоага натижа олиб киради. Бироқ италиялик мутахассиснинг кескин феъл-атвори кейинчалик раҳбарият билан зиддиятларга олиб келиши ҳам мумкин — шунга қарамай, фақат соврин талаб қилинаётган вазиятда Конте жуда кучли кандидат.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *